Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа ва Янгиҳаёт тумани бўлимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи моддаларга алоқадор дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шубҳа остига олинган фуқаро М.А. кўздан кечирилганда, 4 000 дона кучли таъсир қилувчи восита борлиги аниқланиб, мазкур маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган фуқаро М.А. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 11 дона “Тропикамид” ва “Прегабалин” номли дори воситаларини фуқаро М.И.га 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:16 / 08.01.2026
Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан ушланди
12:22 / 08.01.2026
Дори сотиб олиш учун рецептни қандай олиш мумкин?
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
15:22 / 06.01.2026