Ўзбекистон | 11:11
3507
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида қор ёғмоқда: йўлларга қум-туз аралашмаси сепилмоқда

А373 «Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шаҳрихон–Андижон» йўлининг 127–150 км оралиғида қор ёғмоқда. Ҳозирда йўлда икки томонлама ҳаракат хавфсиз таъминланмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, мазкур участкада ҳаво ҳарорати +1 даража, кўриш масофаси 4000 метр, шамол кузатилмаяпти, намлик 67 фоизни ташкил этмоқда.

Қор ёғиши давом этаётгани сабабли довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида «Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқлик юзага келмаслиги учун махсус техника ёрдамида қум-туз аралашмаси сепиш ишлари олиб борилмоқда.

«Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ва барча хавфсизлик чораларига амал қилишни тавсия қилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид