Ўзбекистон | 11:22
1790
2 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида қор ва туман туфайли кўриниш масофаси қисқарди

Қамчиқ довонида қор ёғиши давом этмоқда. Довон ҳудудининг айрим нуқталарида қалин туман тушгани сабабли йўлда кўриниш масофаси қисқарган.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ҳозирда довон бўйлаб ҳаво шароити ўзгарувчан бўлиб, қор ёғиши ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин. Айрим жойларда туманнинг қуюқлашиши оқибатида йўлнинг кўриниш масофаси камайиб, ҳайдовчилардан юқори даражада эҳтиёткорлик талаб этилмоқда.

Шу муносабат билан барча ҳайдовчилардан қуйидагиларга қатъий амал қилиш сўралди:

  • тезликни белгиланган меъёрдан оширмаслик ва об-ҳавога мос равишда ҳаракатланиш;
  • олдиндаги транспорт воситаси билан оралиқ масофани сақлаш;
  • кескин манёвр ва хавфли қувиб ўтишлардан тийилиш;
  • зарурат бўлганда ёруғлик мосламаларини ёқиб ҳаракатланиш;
  • йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилиш.

Туман ва қорли ҳавода тормоз йўли узаяди ва йўлнинг айрим қисмларида музлама пайдо бўлиши эҳтимоли ортди. Шу боис довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан йўлга чиқишдан олдин транспорт воситаси техник ҳолатини текшириш, зарур жиҳозлар (қишки шина, занжир, биринчи ёрдам қутиси ва бошқалар) билан таъминланган ҳолда йўлга чиқиш тавсия этилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид