Жамият | 12:07 / 17.01.2026
3151
1 дақиқада ўқилади

Халқаро қидирувда бўлган фуқаро Загребдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ўзбекистон ва Хорватия Интерпол миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида фирибгарлик жинояти учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Загребдан экстрадиция қилинди.

Фото: Интерпол

Ўзбекистон ҳамда Хорватия Интерпол миллий марказий бюроларининг ҳамкорлиги доирасида фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Загреб шаҳридан экстрадиция қилиш муваффақиятли амалга оширилди.

Қайд этилишича, мазкур экстрадиция Интерпол Загреб миллий марказий бюроси билан яқин ҳамкорлик ва фаол ўзаро ҳамжиҳатлик, шунингдек Ўзбекистоннинг Венгриядаги консуллиги томонидан кўрсатилган ҳар томонлама кўмак туфайли амалга ошган.

Маълумотга кўра, ўтказилган тадбир халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини, шунингдек томонларнинг содир этилган жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилига содиқлигини тасдиқлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид