Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram’даги APK файл туфайли фуқаро 55 млн сўмдан айрилди
Сирдарё вилоятида фуқаро Telegram мессенжери орқали юборилган APK форматдаги файлни очиши оқибатида банк картасидаги 55,3 миллион сўм маблағни йўқотгани маълум қилинди.
Фото: Видеодан кадр
Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятга алоқадор бўлган 2005 йилда туғилган икки нафар шахс аниқланган. Ҳозирда улар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур схема орқали бошқа фуқаролар ҳам жабр кўрган бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, қўшимча жабрланувчиларни аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Мутахассислар фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақириб, номаълум манбалардан юборилган APK файлларини очмаслик, телефонга ташқи иловаларни ўрнатмаслик ва шахсий банк маълумотларини ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 17.03.2026
Россияда Telegram амалда ишламай қолди
19:20 / 16.03.2026
Касалланганларнинг ўлим кўрсаткичи 90 фоизгача етиши мумкин: инсониятни хавотирда ушлаб турган 10 та вирус
20:05 / 13.03.2026
Россияда Telegram'да реклама жойлаштириш ноқонуний деб аталди
15:21 / 13.03.2026