Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Винус Уилямс Australian Open рекордини ўрнатди
Уилямс фаолияти давомида Мелбурнда яккалик баҳсларида икки марта финалгача борган, тўрт марта жуфтлик баҳсларида ва бир марта микстда чемпион бўлган.
Фото: Getty Imagеs
Америкалик теннисчи, 45 ёшу 215 кунлик бўлган Винус Уилямс Australian Open турнирида энг ёши катта теннисчи аёл сифатида рекорд ўрнатди.
Уилямс турнирда wild card олди ва биринчи давра баҳсида сербиялик Олга Даниловичга 7:6 (7:5), 3:6, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
У Australian Open мусобақасида беш йил ичида илк бор ўйнади.
Уилямс шунингдек, россиялик Екатерина Александрова билан жуфтлик разрядида ҳам қатнашади, уларнинг баҳси 20 январ куни бўлиб ўтади. Александрова ҳам биринчи давранинг яккалик разрядида мағлубиятга учраган.
Уилямс фаолияти давомида Мелбурнда яккалик баҳсларида икки марта финалгача борган (2003, 2017 йиллар), тўрт марта жуфтлик баҳсларида (2001, 2003, 2009, 2010 йиллар) ва бир марта микстда (1998 йил) чемпион бўлган.
Мавзуга оид
11:48 / 15.12.2025
Теннис: Раҳимова ва Тимофеевадан кейин Кудерметова ҳам Ўзбекистонга ўтди
19:00 / 08.12.2025
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
18:18 / 21.10.2025
Россиялик теннисчи Мария Тимофеева Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
23:10 / 20.02.2025