Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА президенти Ўзбекистон элчисини “Мустақиллик” ордени билан тақдирлади
БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчиси Абдулазиз Оққуловни дипломатик фаолияти якунланиши муносабати билан биринчи даражали “Мустақиллик” ордени билан тақдирлади. Мукофот БАА Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда топширилди.
“Дунё” АА хабар қилишича, ушбу юксак мукофотни БАА Ташқи ишлар вазирлигида ташкил этилган учрашувда давлат вазири Саид бин Муборак Ал-Ҳажрий элчига тантанали равишда топширган.
Мулоқот чоғида Ал-Ҳажрий БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ҳақида тўхталиб, икки давлат алоқаларини барча йўналишларда янада ривожлантиришга содиқлик билдирган. Шунингдек, у элчига келгуси фаолиятида муваффақият тилаб, унинг ваколати доирасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдаги ҳиссасини юқори баҳолаган.
Ўз навбатида, Абдулазиз Оққулов президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга чуқур миннатдорлик билдириб, БАА раҳбарияти мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳот ва ютуқларни эътироф этган.
Учрашув якунида дипломат Ўзбекистон–БАА ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорлик қилган ҳукумат таркибидаги идора ва ташкилотларга миннатдорлик изҳор этган.
Аввалроқ элчи Абдулазиз Оққулов Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026