Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига ўзгартириш киритилади
Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига бир қатор ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Лойиҳада айрим позициялар бўйича “Янги ташкил этилаётган техникумлар номи” устуни таҳрирланади.
Лойиҳага мувофиқ, рўйхатнинг 11-позициясидаги техникум номи “Бўзатов туман 2-сон техникуми” деб белгиланиши назарда тутилган. Шунингдек, 56-позицияда “Андижон педагогика техникуми”, 59-позицияда эса “Андижон илғор касбий маҳорат техникуми” номи келтирилмоқда.
Бундан ташқари, 156-позиция “Жиззах илғор касбий маҳорат техникуми”, 174-позиция “Шароф Рашидов туман 3-сон техникуми” деб ўзгартирилиши таклиф қилинган. 295-позицияда “Наманган илғор касбий маҳорат техникуми”, 303-позицияда “Учқўрғон туман 4-сон техникуми” номи қайд этилган.
Лойиҳада Сирдарё вилояти бўйича ҳам ўзгартишлар назарда тутилган: 381-позиция “Сирдарё илғор касбий маҳорат техникуми”, 395-позиция эса “Сирдарё туман 1-сон техникуми” сифатида кўрсатилмоқда.
Сурхондарё вилоятида 429-позиция “Музработ туман 1-сон техникуми”, 437-позиция “Сурхондарё илғор касбий маҳорат техникуми” деб таҳрирланиши мумкин.
Фарғона вилояти бўйича 571-позиция янги таҳрирда келтирилиб, “Фарғона солиқ техникуми” ўрнига “Фарғона илғор касбий маҳорат техникуми” номи кўрсатилмоқда (қуввати — 450). Шунингдек, 576-позициядаги техникум номи “Фарғона шаҳар 5-сон техникуми” деб белгиланиши таклиф қилинган.
Мавзуга оид
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
11:44 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 14 та “яшил” техникум очилади
18:59 / 06.03.2026
Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 баробар оширилади
10:03 / 12.02.2026