Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Оскар" киномукофотига номзодлар эълон қилинди
Рўйхатда Райан Куглернинг "Гуноҳкорлар" фильми энг кўп тилга олинган - 16 номинация.
Фото: Reuters
Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг "Оскар" мукофотига даъвогарлар эълон қилинди.
Рўйхатда Райан Куглернинг "Гуноҳкорлар" фильми энг кўп тилга олинган - 16 номинация. Иккинчи ўринда Пол Томас Андерсоннинг "Жангма-жанг" филми қайд этилган - 13.
"Энг яхши фильм" номинациясида қуйидагилар иштирок этади:
- Пол Томас Андерсоннинг "Жангма-жанг" фильми;
- Йоргос Лантимоснинг "Бугония" фильми;
- Хлои Чжаонинг "Ҳамнет" фильми;
- Райан Куглернинг "Гуноҳкорлар" фильми;
- Жош Сафдийнинг "Ажойиб Марти" фильми;
- Клебер Мендонса Фильо "Махфий агент" фильми;
- Йоаким Триернинг "Сентиментал қадрият" фильми;
- Клинт Бентлининг "Поездлар туши" фильми;
- Гильермо дел Торонинг "Франкенштейн" фильми;
- Жозеф Косинскининг "F1" фильми.
Энг яхши актёр унвони учун Леонардо ДиКаприо ("Жангма-жанг"), Майкл Б.Жордан ("Гуноҳкорлар"), Тимоти Шаламе ("Ажойиб Марти"), Вагнер Моура ("Махфий агент") ва Итан Хоук ("Мовий ой") кураш олиб боради. Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли учун Бенисио дел Торо ("Жангма-жанг"), Шон Пенн ("Жангм-жанг"), Жейкоб Элорди ("Франкенштейн"), Делрой Линдо ("Гуноҳкорлар") ва Стеллан Скарсгард ("Сентиментал қадрият") даъвогарлик қилмоқда.
"Энг яхши актриса" номинациясида Роуз Бирн ("Агар қўлимдан келса, сени тепардим"), Жесси Бакли ("Ҳамнет"), Эмма Стоун ("Бугония"), Ренате Реинсве ("Сентиментал қадрият"), Кейт Хадсон ("Қўшиқ қайғули янграйди") иштирок этади.
"Энг яхши режиссёр" номинациясида қуйидагилар ғолибликка даъвогарлик қилади: Пол Томас Андерсон, Хлоя Чжао, Жош Сефди, Йоаким Триер, Райан Куглер.
"Оскар" мукофотига номзодлар рўйхатига анимацион фильмлардан "Арко", "Элио", "Кей-поп жин овчилари", "Кичик Амели" ва "Ҳайвонлар шаҳри-2" фильмлари киритилган.
"Оскар" мукофотини топшириш маросими 15 март куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:36 / 22.01.2026
Трамп Гренландияни сотиб олмоқчи – АҚШ тарихда кўплаб ҳудудларни сотиб олган
23:29 / 22.01.2026
Трампнинг куёви Кушнер курорт ва осмонўпар биноларига эга «Янги Ғазо» режасини намойиш этди
20:32 / 22.01.2026
Эрон норозилик намойишларида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини расман эълон қилди
20:07 / 22.01.2026