Ўзбекистон | 13:40
896
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ёнилғи ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди

2025 йилда Ўзбекистонда 1,2 млн тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Шунингдек, дизел ёнилғиси, нефт, табиий газ ва бошқа қатор саноат маҳсулотлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳам маълум қилинди.

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил бўйича дастлабки кўрсаткичларни тақдим этди. Унга кўра, мамлакатда автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 млн тоннани ташкил этган.

Қўмита маълумотларида ёнилғи-энергетика ва айрим саноат маҳсулотлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари қуйидагича келтирилган:

  • кўмир — 8,9 млн тонна;
  • дизел ёнилғиси — 1,2 млн тонна;
  • нефт — 655,7 минг тонна;
  • табиий газ — 42,3 млрд куб.м;
  • газ конденсати — 1,1 млн тонна.

Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқариши билан боғлиқ яна бир кўрсаткич — автомобил двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам очиқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилда 248 247 дона автомобил двигателлари ишлаб чиқарилган.

Қайд этилишича, келтирилган рақамлар Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотлари ҳисобланади. Кўрсаткичлар кейинчалик аниқлаштирилиши мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид