Ўзбекистон | 19:42 / 24.01.2026
2604
1 дақиқада ўқилади

Қатор ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади

“Касблар шаҳарчалари”нинг асосий вазифалари мактаб ўқувчиларини қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, “яшил” энергетика каби соҳалардаги замонавий касбларга йўналтиришдан иборат бўлади.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади.

“Касблар шаҳарчалари”нинг асосий вазифалари мактаб ўқувчиларини қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, “яшил” энергетика каби соҳалардаги замонавий касбларга йўналтиришдан иборат бўлади.

“Касблар шаҳарчалари”да мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ташкил этилиб, амалий ҳаракатлар орқали касблар билан танишиш имконияти яратилади.

Ўқувчиларда муайян касбга қизиқиш мойиллигини тест ва бошқа замонавий интерфаол усуллар орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид