Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
Лойиҳа доирасида дастлабки партия сифатида оғирлиги 20 кг, умумий қиймати 2,9 миллион АҚШ долларига тенг олтин хомашёси қайта ишлаш жараёнига жалб этилган.
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Сурхондарёда илк бор Афғонистондан олиб келинган олтин хомашёси қайта ишлаш режимида ишлаб чиқаришга йўналтирилди.
Шу муносабат билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Termiz Gold Production” МЧЖ раҳбарияти ҳамда Афғонистоннинг олтин қазиб олувчи корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Унда таъкидланганидек, шу пайтгача Афғонистон орқали транзит йўли билан бошқа давлатларга олиб ўтилган олтин хомашёси эндиликда "божхона ҳудудида қайта ишлаш" режими асосида қайта ишланади.
Ушбу жараёнда ярим тайёр заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилиб, кейинчалик юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот сифатида экспортга йўналтирилади.
Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида дастлабки партия сифатида оғирлиги 20 кг, умумий қиймати 2,9 миллион АҚШ долларига тенг олтин хомашёси қайта ишлаш жараёнига жалб этилган.
Мавзуга оид
15:28 / 12.03.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо битими тасдиқланди
08:21 / 11.03.2026
Фарғонада ноқонуний равишда олиб чиқилиши режалаштирилган олтин мусодара қилинди
13:36 / 10.03.2026
АҚШ БМТнинг Афғонистонга ёрдамини қайта кўриб чиқишга эришмоқчи
11:39 / 09.03.2026