Ўзбекистон | 18:57 / 25.01.2026
3480
1 дақиқада ўқилади

Урганч–Хива йўналишида пулли автомобил йўли қурилади

Умумий узунлиги 32 километрни ташкил этадиган янги автомобил йўли мавжуд йўналишларга муқобил бўлиб, транспорт қатновини сезиларли даражада енгиллаштиради, сафар вақтини қисқартиради ва ҳаракат хавфсизлигини оширади.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилоятида транспорт инфратузилмасини тубдан яхшилаш мақсадида Урганч–Хива йўналишида янги пулли автомобил йўли қурилиши режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа замонавий талабларга жавоб берувчи, юқори тезлик ва хавфсизликни таъминлайдиган йўл инфратузилмасини яратишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 32 километр бўлган янги автомобил йўли барпо этилади. Ушбу йўл мавжуд йўналишларга муқобил бўлиб, транспорт қатновини сезиларли даражада енгиллаштиради, сафар вақтини қисқартиради ва ҳаракат хавфсизлигини оширади. Йўл тўлиқ фойдаланишга топширилгач, ундан фойдаланиш пулли асосда амалга оширилади.

Янги автомобил йўли ишга туширилиши натижасида Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасидаги қатнов сифати яхшиланади, юк ва йўловчи ташиш жараёнлари тезлашади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид