Жамият | 12:26 / 26.01.2026
2216
2 дақиқада ўқилади

Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади

1 февралдан бошлаб Бухоро шаҳридаги бир қатор йўналишларда йўлкирани тўлашда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади. 1 апрелдан бошлаб эса бутун шаҳар бўйлаб тўловлар фақат электрон тарзда қабул қилинади.

Фото: Транспорт вазирлиги

Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда йўл ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Биринчи босқичда 1 февралдан қуйидаги йўналишларда йўлкирани тўлашда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади:

  • 2-сонли Бухоро АШБ-Ситора бозор;
  • 5-сонли Ф. Хўжаев МФЙ-Тўқимачи бош бекати;
  •  10-сонли Алпомиш кўчаси-Шайхон МФЙ;
  • 17Б-сонли Чорбакр бош бекати-аэропорт;
  • 19-сонли Карвон бозори-Карвон shopping;
  • 33-сонли трикотаж фабрикаси-Моҳи Хоса санаторийси;
  • 1-сонли Бухоро АШБ-Зарманоқ.

1 апрелдан бошлаб эса қолган ҳаракатдаги йўналишларда ҳам тўловлар фақат электрон тарзда қабул қилинади.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги 1 ой муддатда шаҳардаги барча автобус бекатларини электрон чипта сотишнинг ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиоскларни шаҳардаги барча автобус йўналишлари ҳамда бекатларига босқичма-босқич ўрнатиш чораларини кўриши керак.

Айни пайтда шаҳардаги жамоат транспортида йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 3 минг сўмни ташкил этади. АТТО орқали тўланганда бу миқдор 2 минг сўм.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид