Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиши мумкин
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Алишер Абдусаломовга кўра, нолегал статусдаги ўзбекистонликлар сонининг ошиб кетгани сабабли виза бериш тўхтатиб қўйилиши мумкин. «Борган ишчиларимизнинг юборилган жойдан бошқа ерга ноқонуний ўтиб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Ҳозирги ҳолатда 9 фоиз фуқароларимиз нолегал. Агар бу 10 фоизга чиқса, Корея Адлия вазирлиги томонидан виза бериш тўхтатилади», деди у.
Фото: Flickr
Жанубий Кореяга ишчиларни юбориш фақат Миграция агентлиги орқали амалга оширилади, хусусий бандлик ташкилотларида бундай ваколат йўқ, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси Алишер Абдусаломов 17 январ куни тадбиркорларнинг ҳукумат аъзолари ва элчилар билан учрашувида.
Алишер Абдусаломовга кўра, нолегал статусдаги ўзбекистонликлар сонининг ошиб кетгани сабабли Корея ҳукумати виза беришни тўхтатиб қўйиши мумкин.
«Борган ишчиларимизнинг юборилган жойдан бошқа ерга нолегал бўлиб ўтиб кетиш ҳолатлари жуда ҳам кўп. Ҳозирги ҳолатда 9 фоиз фуқароларимиз нолегал. Агар бу 10 фоизга чиқса, Корея Адлия вазирлиги томонидан виза бериш умуман тўхтатилади», деди у.
Элчининг қўшимча қилишича, таълим олиш мақсадида борганларнинг ҳам бир қисми ўқишни ташлаб, ноқонуний тарзда ишлашга чиқиб кетган.
«Муаммо миграция билан бирга, таълим соҳасига ҳам тегишли. Тил курслари ёки университетларга бораётган ёшларимиз ишлаш учун ўқишидан кетяпти ва нолегал статусга чиқиб қоляпти. Бу нарса Ўзбекистоннинг имижига таъсир қилади, албатта. Шунингдек, тартибли миграцияни амалга оширишга ҳам тўсқинлик қилади. Корея компанияларида мигрантларимиз тўғрисида фикр бошқача шаклланади. Масалан, бир компания қишлоқ хўжалиги соҳасига ватандошларимиздан ишчилар олиб келди. Кейин улар қочиб ёки бошқа жойга нолегал статусга ўтиб кетса, компания ҳосилини йўқотиб, зарар кўради. Келаси йили ўзбекистонлик ишчиларни олиб келишни хоҳламайди», деди Абдусаломов.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Жанубий Кореяда 100 минг ўзбекистонлик истиқомат қиляпти ва элчихона уларга ёрдам кўрсатишга тайёр.
Мавзуга оид
07:23 / 26.01.2026
Харита: 2026 йилдаги энг кучли паспортлар
14:32 / 24.01.2026
Жанубий Корея биринчилардан бўлиб сунъий интеллектни тартибга солишни бошлади
19:00 / 23.01.2026
Жанубий Корея дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни тартибга солувчи қонунни амалга киритди
20:22 / 22.01.2026