Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
Cobalt машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишда келаётган Isuzu билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, 1 киши шифохонада вафот этгани, 5-6 киши турли даражада тан жароҳат олгани айтилмоқда.
Наманганда инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 25 январ куни соат 6:30 ларда Чуст туманининг Дамобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1999 йилда туғилган А.Ю. Cobalt машинасини катта тезликда бошқариб кетаётиб, рулда ухлаб қолган. Оқибатда машина йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган, 1961 йилда туғилган ҳайдовчи И.Э. бошқарувидаги Isuzu автобуси билан тўқнашган.
ЙТҲда Cobalt ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган 20 ёшли Х.С. воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этгани айтилмоқда.
Шунингдек, автобусда бўлган йўловчилардан 5-6 киши турли даражада тан жароҳати олишган. Автобус ҳайдовчиси Дамобод маҳалласида яшовчи фуқароларни Чуст тумани Қодиробод маҳалласи ҳудудида жойлашган темирни қайта ишлаш цехига олиб кетаётган бўлган.
Бу сўнгги 20 кунда ОАВда ёритилган, йўловчи автобуслар билан боғлиқ учинчи ЙТҲ. 5 январ куни Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 киши шифохонага ётқизилганди. 17 январ куни эса Навоий вилояти Томди туманида яна йўловчи автобус ағдарилиб кетганди.
Мавзуга оид
15:07
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
10:15 / 26.01.2026
Аҳмад Дониш кўчасида тўртта автомобил тўқнашди
08:30 / 26.01.2026
Нурафшон кўчасида учта автомобил иштирокида ЙТҲ қайд этилди
13:38 / 24.01.2026