Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби Рютте: Европа АҚШсиз ўзини ҳимоя қила олмайди
НАТО бош котиби Марк Рютте Европа АҚШ ёрдамисиз ўзини ҳимоя қила олмаслигини билдирди. Унинг айтишича, АҚШнинг ядровий “соябони” — “эркинлигимизнинг асосий кафолати”.
Фото: SCANPIX/ZUMAPRESS.com/Wiktor Dabkowski
НАТО бош котиби Марк Рютте 26 январ, душанба куни Европарламентнинг мудофаа ва ташқи ишлар қўмиталари аъзолари билан учрашувда, яқин келажакда Европа АҚШ ёрдамисиз ўзини ҳимоя қила олмаслигини айтди.
“Агар бу ерда кимдир Европа Иттифоқи ёки умуман Европа АҚШсиз ўзини ҳимоя қила олади, деб ўйласа — орзу қилишда давом этаверинг. Бу иш бермайди”, — дея AFP агентлиги Рюттенинг сўзларини келтиради. Шу муносабат билан у АҚШнинг ядровий соябонини “эркинлигимизнинг асосий кафолати” деб атади ва унинг позициясини қўллаб-қувватламайдиганларга “омад” тилади.
Шу билан бирга, Рютте “АҚШ ҳам худди Канада ва НАТОдаги европалик иттифоқчилар каби НАТОдан манфаатдор” эканини таъкидлади. “Европа ва Канада ўз хавфсизлиги учун кўпроқ жавобгарликни зиммасига олса, адолатли ва мақсадга мувофиқ бўлар эди. Яхши хабар — улар буни қиляпти”, — деди алянс бош котиби.
Рюттенинг айтишича, агар Европа ҳақиқатан ҳам “мустақил ҳаракат қилиш”ни истаса, ҳар бир мамлакат мудофаа харажатларини 2025 йил июнда НАТО иштирокчилари келишиб олганидек 5 фоиз ЯИМгача эмас, балки 10 фоиз ЯИМгача ошириши керак бўлади. Алянс бош котиби яна бир муаммо сифатида Европанинг ядровий салоҳиятини ошириш масаласини ҳам келтирди: “Америка соябони” йўқолса, бу “миллиардлаб ва миллиардлаб евро”га тушади.
Рютте, шунингдек, ягона Европа армияси тузиш ғоясини танқид қилди. Миллий қуролли кучларга қўшимча равишда бундай бирлашма пайдо бўлса, “кўплаб такрорланувчи тузилмалар” юзага келади ва бу “вазиятни мураккаблаштиради”. Рюттенинг фикрича, агар Европада НАТО доирасидан ташқари ягона армия пайдо бўлса, Россия президенти Владимир Путин “бундан хурсанд бўлар эди”.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Европа мудофаа учун 5 фоиз ЯИМ ажратишга қарор қилгани билан “тўғри йўлда” эканини билдирди. “Агар биз шундай қилсак, албатта, оддий (ядровий бўлмаган) воситалар билан ўзимизни ҳимоя қилишга қодир бўламиз”, — деди у Стокҳолмда швециялик ҳамкасби Мария Малмер Стенергард билан қўшма матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, Вадефул ядровий салоҳиятни ошириш “ҳақиқатан ҳам анча мураккаб масала” эканини тан олди. Шу муносабат билан вазир Европани “кўпроқ мустақилликка интилиш”га, бир вақтнинг ўзида эса “АҚШ билан мудофаа иттифоқи фаол ҳолатда қолишини доимо кузатиб бориш”га чақирди.
НАТО бош котибининг баёнотларига Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро ҳам муносабат билдирди. “Йўқ, ҳурматли Марк Рютте. Европаликлар ўз хавфсизлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши мумкин ва олиши шарт. Бунга ҳатто Қўшма Штатлар ҳам қўшилади. Бу — НАТОнинг европача таянчи”, — деб ёзди у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Мавзуга оид
11:50
Зеленский: Украина, Россия ва АҚШнинг янги учрашуви 1 феврал куни бўлиб ўтади
11:24
Трамп ва демократлар тўқнашуви: ICE масаласи бюджет инқирозига айланмоқда
23:14 / 26.01.2026
Трамп импичмент таҳдиди туфайли Гренландияга ҳарбий босқиндан бош тортди – ОАВ
21:58 / 26.01.2026