Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туман сабаб Москва—Бухоро рейслари Самарқанд ва Навоийга қўндирилди
Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво (туман) сабаб Москва—Бухоро йўналишидаги икки рейс муқобил аэропортларга йўналтирилди. Шунингдек, Бухоро—Москва рейси Навоийдан амалга оширилади.
Фото: Uzbekistan Airports
Бухоро аэропортида кузатилган туманли об-ҳаво шароити туфайли Utair авиакомпаниясининг Москва—Бухоро йўналишидаги UТ807 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэропортга йўналишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 5:09 да қўнган.
Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва—Бухоро йўналишидаги HY9608 рейси экипажи ҳам Навоийдаги муқобил аэропортга қўнишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 5:10 да қўнган.
Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways’нинг Бухоро—Москва йўналишидаги HY9607 рейси Навоийдаги муқобил аэропортдан амалга оширилади. Рейсга рўйхатдан ўтган йўловчилар эса ер усти транспорти орқали Навоийга етказиб берилади.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026