Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфографика: 2026 йилда G20'да энг тез ўсиш Ҳиндистонда
«Катта йигирмалик» (G20) дунёдаги энг йирик ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётларни бирлаштиради. Инфографикада ушбу мамлакатларнинг 2026 йил учун реал ЯИМ ўсиши прогнозлари кўрсатилган.
Фото: Shutterstock
«Катта йигирмалик» мамлакатларига жаҳон ишлаб чиқаришининг тахминан 85 фоизи тўғри келади. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) прогнозига кўра, 2026 йилда энг фаол ўсиш ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида кузатилади.
Рейтингга Ҳиндистон етакчилик қилмоқда: прогнозга кўра, унинг реал ЯИМ ўсиши 6,2 фоизни ташкил этади. Учликка Индонезия (4,9 фоиз) ва Хитой (4,2 фоиз) ҳам кирган.
Шунингдек, қуйидаги мамлакатларда ҳам сезиларли иқтисодий ўсиш кутилмоқда: Аргентина — 4 фоиз, Саудия Арабистони — 4 фоиз, Туркия — 3,7 фоиз.
ХВЖ прогнозига кўра, Россиянинг реал ЯИМ ўсиши 1 фоиз атрофида бўлади.
Энг паст ўсиш суръатлари эса Япония, Италия, Германия ва Францияда кутилмоқда — 1 фоиздан кам.
Умуман олганда, ХВЖ баҳолашича, 2026 йилда жаҳон реал ЯИМ ўсиши 3,1 фоизни ташкил этади. Асосий ўсиш драйверлари эса яна ривожланаётган иқтисодиётлар бўлиб қолади.
Мавзуга оид
07:34
Дунё аҳолиси рекорд даражада: ўсишни қайси давлатлар таъминлаяпти?
09:57 / 25.01.2026
Иқтисодиётда кутилмаган ўсиш ва пул ўтказмаларида янги қоидалар — ҳафта дайжести
02:10 / 25.01.2026
Ҳиндистонда эпидемияга айланиши мумкин бўлган бедаво вирус тарқалмоқда
11:02 / 21.01.2026