Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Рига йўналишида янги юк ташувчи авиарейс йўлга қўйилди
26 январ куни Рига халқаро аэропортида Fly Khiva ўзбек авиакомпаниясининг Тошкент – Рига йўналиши бўйича биринчи юк рейсини кутиб олишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Фото: "Дунё" АА
Рига шаҳри Халқаро аэропортида Fly Khiva авиакомпанияси томонидан Тошкент – Рига йўналиши бўйича юк ташувчи авиарейсларни йўлга қўйишга бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида авиакомпаниянинг Латвия пойтахтига биринчи юк ҳаво кемаси тантанали кутиб олинди.
Маросимда Латвия транспорт вазири ўринбосари Андулис Жидковс, Рига аэропорти директори Лаила Одиня, Почта директори ўринбосари Гиртс Рудзинс ҳамда Божхона хизмати раҳбари Раимондс Зукус иштирок этди.
Қайд этилишича, 2024 йил май ойида Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси кўмагида Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт ҳажмини ошириш доирасида Fly Khiva авиакомпанияси бош директори Дилшод Хўжаев бошчилигидаги делегациянинг Латвияга ташрифи ташкил этилган ва юк ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича амалий ишлар бошланган.
Латвия томонининг маълумотига кўра, янги авиайўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Латвия ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Латвия транспорт вазири ўринбосари А.Жидковс Тошкент ва Рига ўртасидаги тўғридан тўғри юк авиақатновларининг жорий этилиши Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим логистика маркази сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлашини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Fly Khiva авиакомпанияси Тошкент – Рига йўналиши бўйича юк рейсларини ҳафтасига бир марта мунтазам амалга оширишни режалаштирмоқда. Ташилаётган юкларнинг асосий қисмини Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига мўлжалланган экспорт маҳсулотлари, почта ва тижорат жўнатмалари, шунингдек, Хитойнинг TEMU, AliExpress ва бошқа халқаро электрон савдо платформалари орқали берилган буюртмалар ташкил этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:37 / 14.01.2026
Қошғар–Тошкент йўналишида янги тўғридан тўғри авиарейс очилади
10:57 / 08.01.2026
Париж ва Амстердамда қор сабаб юзлаб авиарейслар бекор қилинди
15:07 / 29.12.2025
Москвада дронлар сабаб 312 та авиарейс кечиктирилди ва бекор қилинди
11:27 / 07.11.2025