Таълим | 12:40 / 28.01.2026
1980
1 дақиқада ўқилади

Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади

Полшадаги элчихона дипломатлари Varsovia бизнес ва амалий фанлар университети раҳбарияти билан учрашувда 2026–2028 йилларда Андижон вилоятидаги филиал фаолиятини ривожлантириш учун 2,35 млн АҚШ доллари инвестиция киритиш режаларини муҳокама қилди.

Фото: “Дунё” АА

Мамлакатнинг Полшадаги элчихонаси дипломатлари Varsovia бизнес ва амалий фанлар университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида университет раҳбарияти 2026–2028 йиллар мобайнида Андижон вилоятидаги ушбу таълим даргоҳи филиали фаолиятига жами 2,35 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режасини маълум қилди.

Қайд этилишича, инвестиция маблағларини филиалнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ўқув инфратузилмасини яхшилаш, устав капиталини ошириш, шунингдек, лицензия талабларига тўлиқ риоя этиш каби йўналишларга сарфлаш кўзда тутилган.

Учрашувда ушбу режалар Андижондаги филиал имкониятларини кенгайтириш, таълим сифати ва замонавий ўқув шароитларини яхшилаш, шу билан бирга, таълим хизматларини ташкил этишда белгиланган меъёрларга мувофиқликни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид