Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Аюбхон Раҳматуллаев сўнгги ўн йилликда Фарғона вилояти ИИБ раҳбарлигига келган олтинчи мулозим бўлмоқда.
Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Полковник Аюбхон Раҳматуллаев муқаддам ички ишлар вазирининг ўринбосари – молия ва моддий техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2021 йил мартидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлган, 2025 йил мартида ИИВ раҳбарига ўринбосарликка қайтарилганди.
2026 йил 28 январ куни бошқа ишга ўтказилаётгани муносабати билан ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилганди.
Маълумот учун, Раҳматуллаев сўнгги ўн йилликда ушбу вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарлигига тайинланган олтинчи мулозим бўлмоқда. Бунгача ушбу лавозимда Аловиддин Султонов (2015-2017 й.й), Раҳмат Маматов (2017-2020), Дониёр Тошхўжаев (2020-2022), Муҳиддин Жўраев (2022-2023) ва Азизбек Икромов (2023-2026) ишлаганди.
Бугунги кунда Аловиддин Султонов пенсияда, Раҳмат Маматов кейинроқ маҳалла ва оила вазири ва Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимларида (2025 йил ёзигача) ишлади, Дониёр Тошхўжаев Фарғонадан ички ишлар вазири ўринбосарлигига қайтганди, кейинроқ 7 йилга қамалди, Муҳиддин Жўраевнинг 2023 йил ёзида президент танқидига учраб, ишдан олинганидан кейинги фаолияти ҳақида очиқ манбаларда маълумот йўқ. Сўнгги уч йилга яқин вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Азизбек Икромов эса шу кунларда фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига ўтказилди.