Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Аюбхон Раҳматуллаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига кўтарилди. ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига полковник Улуғбек Тошхўжаев раҳбар бўлди.
Аюбхон Раҳматуллаев / Фото: ИИВ матбуот хизмати
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди.
Президент қарори билан, полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Раҳматуллаев 2021 йил март ойидан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. У муқаддам ички ишлар вазирининг ўринбосари – молия ва моддий техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, президент фармойиши асосида, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев тайинланди.
Тошхўжаев 2021 йил апрелидан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори сифатида ишлаб келаётганди
ИИВнинг 11 март кунги хабарига кўра, бу икки тайинлов ҳақида вазирликда бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББни бошқариб келган генерал-майор Азиз Тошпўлатов ўтган ҳафта ИИВ раҳбари лавозимида иш бошлаган эди.
У 7,5 йилдан буён вазир лавозимида ишлаб келган Пўлат Бобожоновнинг ўрнини эгаллади. Бобожонов фаолиятини президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчисига ўринбосар сифатида давом эттирмоқда. ИИВда унинг биринчи ўринбосари бўлган Шавкат Раҳмонов ҳам лавозимидан озод этилган.
Тошкент шаҳри ИИББни эса эндиликда Хоразм вилояти ИИБнинг собиқ бошлиғи полковник Равшан Султонхўжаев бошқармоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 23.12.2025
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди
19:13 / 23.12.2025
“2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этди, 131 нафари жароҳатланди” – ИИВ
18:38 / 23.12.2025
XCM молиявий пирамидаси ишида 5 ходим интизомий жазоланган, бири ишдан бўшатилган – ИИВ
22:32 / 17.12.2025