Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳоким ёрдамчиси фирибгарликда гумонланиб ушланди
Наманган вилояти Поп туманида маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги ер майдонини “олиб бериш” ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериш баҳонасида 4,5 минг АҚШ доллари олган. Кейин эса пулнинг бир қисмини қайтариб бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.
Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда, Поп туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 90 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга келгусида тўйхона қуриши учун олиб бериш ва тегишли ҳужжатларини тайёрлатиб бериш эвазига 2025 йилда 4500 АҚШ доллари олгани қайд этилди.
Маълум қилинишича, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ваъда қилинган ишни якунига етказа олмаган. Шундан сўнг у олган 4500 АҚШ доллари ҳисобидан 1 млн 200 минг сўмни қайтариб бераётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:41 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
09:00 / 18.06.2026