Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турк капитали иштирокидаги бизнеслар: асосий улуш Тошкент шаҳрида
2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида жами 2 137 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2026 йилнинг 1 январ ҳолатига мамлакатда Туркия капитали иштирокида 2 137 та корхона фаолият олиб бормоқда.
Қайд этилишича, мазкур корхоналарнинг: 496 таси — қўшма корхона, 1 641 таси — хорижий корхона ҳисобланади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп Туркия капитали иштирокидаги корхоналар Тошкент шаҳрида — 1 305 та экани кўрсатилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (298 та) ва Самарқанд вилояти (115 та) қайд этилган.
Шунингдек, Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар бўйича қуйидагича:
- Тошкент шаҳри – 1 305 та;
- Тошкент вилояти – 298 та;
- Самарқанд вилояти – 115 та;
- Фарғона вилояти – 70 та;
- Андижон вилояти – 58 та;
- Жиззах вилояти – 55 та;
- Бухоро вилояти – 43 та;
- Наманган вилояти – 43 та;
- Сурхондарё вилояти – 31 та;
- Хоразм вилояти – 30 та;
- Навоий вилояти – 30 та;
- Сирдарё вилояти – 23 та;
- Қашқадарё вилояти – 18 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 18 та.
Маълумотларга кўра, умумий кўрсаткичнинг катта қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келиши Тошкент шаҳрида бизнес муҳити, логистика имкониятлари ва бозор инфратузилмаси нисбатан ривожлангани билан изоҳланиши мумкин.