Жамият | 08:28
731
2 дақиқада ўқилади

Қўқонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида тезкор тадбир ўтказилиб, Қўқон шаҳрида тўхтатилган “Жентра” автомашинасидан Қирғизистондан контрабанда қилинган 2797 дона “Регапен” топилди.

Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган шахсга тегишли, Қирғизистондан контрабанда қилинган 2797 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Аниқланган дори воситалари белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Огоҳлантириш: кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш соғлиқ учун хавфли ҳисобланади. Бу организмда жиддий асоратлар ва ҳатто кучли қарамликни келтириб чиқариши, юрак хуружи, асаб тизимидаги бузилишлар ҳамда ички аъзолар фаолияти издан чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Энг аянчлиси, ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу боис, бундай моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва рецептсиз сотилиши қатъиян тақиқланган бўлиб, қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид