Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яширин иқтисодиётга қарши қўшимча механизмлар жорий этилиши мумкин
Солиқ қўмитаси ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди: яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва нақдсиз тўловларни кенгайтиришга қаратилган қўшимча механизмлар таклиф этилмоқда.
Фото: Alamy
Қарор лойиҳасида чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш воситаларини солиқ органлари ахборот тизимлари билан мажбурий интеграция қилиш ва давлат реестрига киритиш талабини кучайтириш назарда тутилган.
Шунингдек, фискал белгиларни акс эттириш ёки интеграция талабларини бузганлик учун Солиқ кодексининг 227¹-моддасида белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш эслатиб ўтилмоқда.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 июнга қадар:
- умумий овқатланиш корхоналарини буюртмалар ҳисобини юритиш ахборот тизими билан тўлиқ жиҳозлаш ва уни назорат-касса техникаларига интеграция қилиш;
- “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ билан биргаликда биржа савдолари бўйича оферта шартномалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органлари ахборот тизимларига интеграция қилишни таъминлаши таклиф этилмоқда.
Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан бошлаб қатор янги тартибларни жорий этиш назарда тутилган. Жумладан:
- биржа савдолари бўйича электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда нефт маҳсулотлари ҳажмини автоматлаштирилган тарзда назорат қилиш механизмини ишга тушириш;
- қурилиш пудрат ва субпудрат шартномалари ҳамда нефть маҳсулотларини сақлаш омборларини ижарага бериш шартномаларини солиқ органлари электрон тизимларида ҳисобга қўйиш;
- нотариал идоралар тақдим этган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари маълумотларини ҚҚС ҳисоботини шакллантиришда инобатга олиш;
- устав капиталига улуш сифатида киритилган товар-моддий захираларни реализация қилиш ёки ишлаб чиқаришга сарфлашни давлат рўйхатидан ўтказилган ўзгартириш ҳужжатлари асосида амалга ошириш.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Марказий банк ва Солиқ қўмитаси томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини солиқ органлари, тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш, маълумотларни реал вақт режимида алмашиш механизмларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
15:58 / 30.01.2026
Apple, Meta, Google. IT гигантлари Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаяпти?
15:39 / 28.01.2026
Гулистон туризм қишлоғида осма кўприклар бузиляпти: нега?
15:50 / 21.01.2026
Элчихоналарда тадбиркорлар учун колл-марказ ташкил қилиш таклиф этилди
15:20 / 21.01.2026