Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг янги конституциясида рус тили тўғрисидаги таъриф ўзгартирилади
Янги конституцияда рус тилига берилган таърифдаги «тенг» сўзи «қатори» сўзига алмаштирилади. Яъни «қозоқ тили билан тенг қўлланилади» ўрнига, «қозоқ тили қатори» қўлланилади тарзида ўзгартирилади. Таъкидланишича, бу қозоқ тили - ягона давлат тили, рус тили у билан бирга, лекин тенг мақомга эга бўлмаган ҳолда қўлланилишини англатади.
Қозоғистонда рус тилидан фойдаланиш тўғрисидаги таъриф янги Конституция лойиҳасида ўзгартирилди, деди республика конституциявий суди раиси ўринбосари Бахит Нурмуханов.
«Янги конституциянинг 9-моддасида «тенг» сўзи «қатори» сўзига алмаштирилади», деди Нурмуханов.
У лойиҳадаги таҳририй ва услубий ўзгаришлар «терминологик ва семантик бир хилликни таъминлаш билан боғлиқлигини» таъкидлади.
Қозоғистоннинг амалдаги конституцияси матни 7-моддасининг ҳозирги вариантига кўра, давлат ташкилотлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида рус тили расмий равишда қозоқ тили билан «тенг» қўлланилади. Қозоғистонда ягона давлат тили қозоқ тилидир.
Мунозараларга кўра, «тенг» сўзи билан ифодаланиш рус тилини амалда давлат тили мақомига тенглаштиради – нафақат мулоқот тили, балки деярли иккинчи давлат тили сифатида қабул қилинади.
Қозоқ тили билан бир «қаторда» ибораси қуйидагиларни англатади: қозоқ тили - ягона давлат тили, рус тили у билан бирга, лекин тенг мақомга эга бўлмаган ҳолда қўлланилади. Рус тили юридик мақоми бўйича давлат тилига тенг эмас, балки миллатлараро мулоқотнинг функционал тили сифатида тан олинади.
Қозоғистоннинг янги конституцияси лойиҳаси 31 январь куни эълон қилинди. Жамоатчилик муҳокамасидан сўнг у умумхалқ референдуми, яъни барча фуқароларнинг овоз бериши орқали тасдиқланиши керак. Рефрендум санаси ҳали белгиланмади.
Мавзуга оид
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026