Ўзбекистон | 12:43
1490
1 дақиқада ўқилади

Баҳор арафасида Тошкент кўчаларида гулзорлар яратилмоқда

Тошкент шаҳри кўчалари ва жамоат жойларида манзарали гул кўчатларини экиш ишларининг навбатдаги босқичи бошланди. Мутахассислар айни кунларда гулларни парваришлаш, иқлимга мослаштириш ҳамда зараркунандаларга қарши профилактик тадбирларни амалга оширмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент кўчаларига манзарали гул кўчатларини экиш бўйича навбатдаги босқич ишлари бошланди. Айни кунларда мутахассислар томонидан гулларни парваришлаш, уларни ҳудуд иқлимига мослаштириш ҳамда зараркунандаларга қарши профилактик чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, махсус иссиқхоналарда етиштирилган гул кўчатлари босқичма-босқич шаҳар ҳудудларига олиб чиқилмоқда. Аллақачон пойтахтнинг қатор кўчалари ва жамоат жойларида ранг-баранг гулзорлар ҳосил бўлиб, шаҳар қиёфасига янгича кўриниш бағишламоқда.

Маълумотга кўра, жараёнлар акс этган фотосуратларда экиш ва парвариш ишларининг амалий босқичларини кўриш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид