Тошкент кўчаларига манзарали гул кўчатларини экиш бўйича навбатдаги босқич ишлари бошланди. Айни кунларда мутахассислар томонидан гулларни парваришлаш, уларни ҳудуд иқлимига мослаштириш ҳамда зараркунандаларга қарши профилактик чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, махсус иссиқхоналарда етиштирилган гул кўчатлари босқичма-босқич шаҳар ҳудудларига олиб чиқилмоқда. Аллақачон пойтахтнинг қатор кўчалари ва жамоат жойларида ранг-баранг гулзорлар ҳосил бўлиб, шаҳар қиёфасига янгича кўриниш бағишламоқда.
Маълумотга кўра, жараёнлар акс этган фотосуратларда экиш ва парвариш ишларининг амалий босқичларини кўриш мумкин.












