Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат +25 даражагача исиши кутилмоқда
Ўзбекистонда ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳарорат кундуз кунлари +20…+25 даражагача исийди, кечалари +7…+12 даража атрофида бўлиши мумкин.
Фото: Kun.uz
18–20 феврал кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кундузи +15…+20 даража бўлади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Чоршанба-жума кунлари кундузи ҳаво +20…+25 даражагача исийди. Кечалари ҳарорат +7…+12 даража атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23–23 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудлар 16–18 феврал кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 16 феврал куни кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +17…+19 даража бўлади. 17 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +15…+17 даража бўлади.
18–20 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +9…+12, кундуз кунлари +22…+25 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Мавзуга оид
18:52
Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиши мумкин
14:15
Ҳафта охирида ҳам ёмғирли об-ҳаво давом этиши кутилмоқда
10:25 / 20.05.2026
Наманганда дўл ёғмаслиги учун булутларга таъсир кўрсатилди
23:10 / 15.05.2026