Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариуслар эскроу ҳисобварақда маблағ бор-йўқлигини онлайн текширади
Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда. Унга кўра, нотариуслар эскроу ҳисобварақда маблағ мавжудлигини реал вақт режимида текшириш имкониятига эга бўлади.
Кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига ўн йилдан ошмаган М, Н, О ва Г тоифага кирувчи транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситалари олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартибини белгилайдиган Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳага кўра, шартнома тарафлари ўртасида келишувга эришилгандан сўнг харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, эскроу ҳисобварағи очади ва пул маблағларини ушбу ҳисобвараққа киритади. Ҳар бир олди-сотди шартномаси учун битта эскроу ҳисобварағи очилади.
Шартномани тасдиқлашдан олдин нотариус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали банкка электрон сўров юбориб, эскроу ҳисобварақда шартнома суммасига тенг маблағ мавжуд ёки йўқлигини реал вақт режимида текширади. Агар ҳисобварақ ёпилган бўлса ёки маблағ етарли бўлмаса, нотариус шартномани тасдиқлашни рад этади.
Шартнома тасдиқланганидан сўнг нотариус бу ҳақда банкка электрон маълумот юборади. Банк эса эскроу ҳисобварақдаги пул маблағларини автоматик тарзда сотувчининг ҳисобварағига ўтказади.
Шунингдек, шартнома тасдиқланмаган тақдирда харидор ёки унинг вакилининг мурожаатига асосан эскроу ҳисобварақдаги маблағлар қайтариб берилади.
Низом талаблари ижроси устидан Адлия вазирлиги ҳамда Марказий банк томонидан мониторинг амалга оширилиши белгиланмоқда.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026