Ўзбекистон | 17:47
4707
1 дақиқада ўқилади

Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси давлат дастурида тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар дастурлари ва «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» давлат дастурини тасдиқлади. Унда 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш назарда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат дастури лойиҳасига аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш, ипотека ва электромобил хариди учун кредит механизмларини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 30 фоизга етказиш, коррупцияга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқиш, жиноят ишлари бўйича судларда халқ вакиллари ҳайъати иштирокини йўлга қўйиш каби ташаббуслар киритилган.

Аввалроқ, дастур лойиҳасига аёллар ва болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши, хусусан, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо чораларини белгилаш кўзда тутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Дастурга кўра, мазкур нормалар 2026 йил 1 апрелдан жорий этилиши белгиланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид