Ўзбекистон | 11:31
1269
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди

Президент топшириқлари ижроси доирасида муборак Рамазон ойи муносабати билан Тошкент шаҳри туманларида аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида махсус ярмаркалар йўлга қўйилди.

Рамазон ойи муносабати билан Тошкент шаҳри туманларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди. Ушбу ярмаркалар аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан қулай ва мақбул нархларда таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, ярмаркалар орқали бозорларда нархларнинг сунъий равишда оширилишининг олдини олиш ҳам кўзда тутилган.

Ярмаркалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган:

  • Яшнобод тумани — «Авиасозлар» деҳқон бозори;
  • Яккасарой тумани — «Аския» деҳқон бозори;
  • Чилонзор тумани — Чилонзор деҳқон бозори;
  • Миробод тумани — Миробод деҳқон бозори;
  • Мирзо Улуғбек тумани — «Наврўз» деҳқон бозори;
  • Юнусобод тумани — «Олой» деҳқон бозори ва Юнусобод деҳқон бозори;
  • Сергели тумани — Сергели деҳқон бозори;
  • Учтепа тумани — «Фарҳод» деҳқон бозори;
  • Шайхонтоҳур тумани — «Эски Жува» деҳқон бозори;
  • Бектемир тумани — «Қўйлиқ» деҳқон бозори;
  • Олмазор тумани — «Қорақамиш» деҳқон бозори.

Маълум қилинишича, ярмаркалар Рамазон ойи давомида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид