Жаҳон | 12:17
3018
5 дақиқада ўқилади

«Эронда ким раҳбар бўлишини халқ белгиласин» – Ризо Паҳлавий

Эрондаги вазият Мюнхен хавфсизлик конференциясининг қизиқ мавзулардан бири бўлди. Ағдарилган шоҳнинг ўғли Ризо Паҳлавий унда иштирок этиб, оятуллоҳ тузуми ағдарилганидан кейинги ўтиш ҳукуматига раҳбарлик қилиш ва 100 кун ичида референдум ўтказиш режалари борлиги, унда Эроннинг янги раҳбари ким бўлишини халқ аниқлаши кераклиги ҳақида гапирди. У ҳокимиятга интилиш амбициялари йўқлигини таъкидлаган.

Тўғриси, АҚШдан келган конгресс аъзолари, сенаторлар, Паҳлавийнинг ўзи ва саҳнадаги ким бўлмасин, ҳаттоки тузумни ағдариш ҳам эмас, ундан кейинги вазифаларни гаплашишди. Яъни, худдики оятуллоҳ тузуми ағдарилиши тайиндек сўзлов кечди. Ризо Паҳлавийга кўра, у на президент, на қирол, на подшоҳ бўлишни кўзламайди. У ўтиш даври ҳукуматини тузади ва 100 кун ичида референдум ўтказиб беради. Ағдарилган подшоҳнинг ўғли фикрича, бундан 47 йил муқаддам у эронликларга шуни ваъда қилган, раҳбарни халқнинг ўзи танлайди, дейди Паҳлавий.

Сессияни олиб борган СНН телеканалининг бошловчиси Паҳлавийнинг Исроил билан ўта яқин алоқаларини ҳам ўртага ташлади. Ҳатто сиз Ғарбий деворни зиёрат қилгансиз, Исроил сизни қўллайди, эронликларга бу ёқадими, деди журналист. Паҳлавий эса Эрон учун Исроил стратегик ҳамкор бўлиши мумкинлигини гапирди.

Сессия давомида Паҳлавий бундан 47 йил аввал унинг отаси ағдарилгандаги кечинмаларини ҳам сўзлади. У ҳарбий ўқишда бўлгани, отаси Паҳлавий эса Мисрда вафот этгач Эрондаги бу тузумни ағдаришга бел боғлаганини гапирди.

Собиқ валиаҳднинг қўшимча қилишича, унинг режасидаги Эронда дин давлатдан ажратилган бўлади, яъни шаҳзода Ислом Республикаси тузуми бўлмаслиги тарафдори эканини айтди. 

4 та асосий принципга келиша олсак, имкон қадар иш тез битарди. 

Эслатиб ўтамиз, айнан шу конференция кунлари бутун Мюнхен кўчаларини Эрондаги тузумга қарши намойишлар қамраб олди. Бироқ, улар на шоҳ, на мулла режими бўлмаслиги керак, деб ҳайқиришди.

Шоҳрух Мажидов
Муаллиф Шоҳрух Мажидов

Мавзуга оид