Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта ҳалқа йўлида автобус йўналишлари вақтинчалик ўзгартирилди
Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли кесишмасида йўл иншоотини қуриш ишлари олиб борилаётгани сабабли Катта ҳалқа йўлидаги ортга қайрилиб олиш манзили кўчирилди. Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинчалик ўзгартирилди.
Фото: Тошшахартрансхизмат
Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли кўчалари кесишган чорраҳада йўл иншоотини қуриш ишлари доирасида Катта ҳалқа йўлидаги ортга қайрилиб олиш манзили кўчирилган.
Шу муносабат билан ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:
93-, 117-, 128-, 130-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Катта ҳалқа йўли ва Фурқат кўчалари кесишмасидан ортга қайрилиб олиш орқали ташкил этилади;
39-, 110-сонли автобус йўналишлари ҳаракати эса Катта ҳалқа йўли – Фурқат кўчаси – Бектемир йўли орқали вақтинчалик бир томонлама ўзгартирилади.
Қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли, йўналишлардаги автобуслар оралиқ интервал вақти режадагидан ортиши эҳтимоли мавжуд.
Шунингдек, кўчаларда транспорт тирбандликлари ортиши ва йўллардаги чекловлар натижасида йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:36 / 12.09.2025
Лутфий кўчасидаги қурилиш сабаб автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди
14:00 / 11.07.2025
Тошкентдаги йирик чорраҳада ҳаракат уч кунга чекланади
09:11 / 29.11.2024
Эски ТошМИ ва собиқ «Тошселмаш» бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади
08:28 / 31.08.2024