Эски ТошМИ ва собиқ «Тошселмаш» бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади
Тошкентда эски ТошМИ олдидаги мураккаб йўл узели қайта ташкил этилмоқда. Бу ерда транспорт оқими бўлинади, қайрилиб олиш қисмлари қайта кўриб чиқилади. Реконструкция собиқ «Тошселмаш» бозори ёнидаги чорраҳани ҳам қамраб олади.

Тошкентда иккита йўл ўтказгич ва мураккаб чорраҳа жойлашган эски Тошкент тиббиёт институти олдида ҳаракатни қайта ташкил этиш лойиҳаси бошланди. Лойиҳа собиқ «Тошселмаш» бозори ёнидаги чорраҳани ҳам ўз ичига олади.
Gazeta.uz ёзишича, пойтахт ҳокимлиги буюртмаси асосида олиб борилаётган ишларнинг пудратчиси Хитойнинг China State Construction компаниясидир.
Лойиҳа эскизлари ва схемага асосан, Кичик ҳалқа йўлидан эски ТошМИ (шаҳар маркази) томонга ўтиш йўл ўтказгичдан олдин эмас, балки ундан олдинроқ бошланиши кўзда тутилган.
Айнан шу ерда Махтумқули кўчасидан ўнгга бурилиш орқали Кичик ҳалқа йўлига (светофор ва ўнгга ҳамда чапга бурилиш имконияти билан) кириш ташкил этилади. Махтумқулидан Кичик ҳалқа йўлига чапга бурилиш ёпилади.
Мирзо Улуғбек шоҳкўчасига йўналтирилган олтита йўлакдан ва КҲАЙдан тушиб келаётган автомобиллар тўртта йўлакка киришга мажбур бўлиб, авария ҳолатларини келтириб чиқарадиган чорраҳада транспорт оқимлари бетон тўсиқлар билан ажратилади. Орқага бурилиш Фарғона йўли кўчасидаги каби ўнг йўлаклардан ташкил этилади.
Схемаларга кўра, Махтумқули бўйлаб марказга — Экопарк олдига қараб ҳаракатланишда ҳам айланма йўл пайдо бўлади.
Махтумқулидан Central Park йўналишида Абдулла Қодирий кўчасига чиқиш учун ортиқча юзлаб метр юрмаслик имконияти пайдо бўлади. Светофорлар туфайли ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилиш мумкин бўлади.
Баъзи ўзгаришлар йўл узелига олиб келадиган йўл ва кўчаларда ҳам бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати яқин кунларда лойиҳа тафсилотларини эълон қилишни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп: Зеленский қазилмалар бўйича келишувдан чиқмоқчи
Жаҳон | 09:11
-
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект тўхтатилди
Жамият | 08:53
-
Урушдаги мутлақ рекорд: март Россия артиллерияси учун «қора ой» бўлди
Жаҳон | 08:51
-
Путинга уруш керак, Трамп буни тушуниб етган кўринади — The Times
Жаҳон | 08:47
Мавзуга оид

08:28 / 31.08.2024
Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг бошқа тирбанд чорраҳаларида ҳам йўл ўтказгичлар қурилади

17:56 / 16.05.2024
Тошкентда таъмирланадиган кўчалар ва чорраҳалар рўйхати эълон қилинди

00:24 / 06.03.2024
Тошкентнинг барча йўллари тезкор ва хавфсиз бўлади – муаммоли чорраҳаларга ечим таклиф этилди

10:20 / 14.02.2024