2025 йил 11 июл соат 22:00 дан 14 июл соат 06:00 гача Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади.
Шу сабабли қуйидаги чекловлар амал қилади:
— Братислава ёки Глинка кўчалари йўналишида ҳаракатланган транспорт воситалари учун чорраҳада тўғрига ва чапга ўтиш ёпилади, фақат ўнгга бурилиш мумкин;
— Шота Руставели кўчаси йўналишида чорраҳа орқали фақат тўғрига ва ўнгга ҳаракатланиш мумкин.











