Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида ЙТҲ: “Матиз” ва Hongqi тўқнашди
Тошкент шаҳар Сергели туманида 2026 йил 19 феврал куни “Матиз” ва Hongqi русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, воқеа соат 07:30 ларда Сергели туманидаги Мирзо Турсунзода — Лутфикор кўчалари чорраҳасида юз берган. Унда “Матиз” ва Hongqi ўзаро тўқнашган.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026