Спорт | 20:46 / 21.02.2026
6848
1 дақиқада ўқилади

Аббос пеналти ишлади, Элдор уни голга айлантирди

Элдор Шомуродов гол+пас тизимида яққол пешқадамлик қилмоқда – унинг ҳисобида 16та гол ва 4та голли узатма бор.

Фото: Facebook / ibfk2014

Туркия Суперлигаси 23-тур доирасидаги "Аланяспор" — "Истанбул Бошоқшеҳир" ўйини 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Дэви Зелке ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада яримҳимоячи Аббос Файзуллаев ишлаган пеналтини ҳужумчи Элдор Шомуродов голга айлантирди. Ўзбекистонлик футболчилар 70- ва 71-дақиқада захирага олиндилар.

Мезбонлар 67-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлдилар.

Бугунги гол билан Элдор Шомуродов тўпурарлар баҳсида “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачуга етиб олди. Шомуродов гол+пас тизимида яққол пешқадамлик қилмоқда – унинг ҳисобида 16та гол ва 4та голли узатма бор.

"Истанбул Бошоқшеҳир" Туркия Суперлигасида 23 ўйиндан сўнг 36 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид