Спорт | 08:59 / 21.02.2026
2914
1 дақиқада ўқилади

Канада ва АҚШ ҳоккей жамоалари Олимпиада финалида ўйнайди

Италияда ўтаётган Қишки Олимпия ўйинлари доирасидаги эркаклар ўртасида ҳоккей турнирида АҚШ терма жамоаси иккинчи финалчи бўлди.

Фото: REUTERS

Ярим финалда америкаликлар Словакияни 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

АҚШ таркибида шайба киритганлар: Дилан Ларкин (5-дақиқа), Тейж Томпсон (20), Жек Хюз (33, 39), Жек Айкел (33), Бреди Ткачук (51).

Словакия терма жамоаси таркибида гол муаллифлари: Юрай Слафковски (45), Павол Регенда (54).

Финалда АҚШ терма жамоаси Канада билан ўйнайди. Канада аввалроқ Финландияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

Финал учрашуви 22 феврал куни бўлиб ўтади ва Москва вақти билан 18:10 да старт олади.

Учинчи ўрин учун ўйинда Словакия ва Финландия термалари баҳс олиб боради: учрашув 22 феврал куни, соат 00:40 да бошланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид