Иқтисодиёт | 19:10 / 21.02.2026
2457
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади

Юк ташув ҳажмини ошириш мақсадида Сариоғоч, Оазис ва Сирдарё туташув пунктларида инфратузилмани ривожлантириш ҳамда Дарбоза—Мақтарал участкасини якунлаш бўйича қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Фото: Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон ва Қозоғистон транспорт вазирлари темирйўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қайд этилишича, 2025 йил якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги темир йўл ташувлари ҳажми 32,3 миллион тоннани ташкил этди, бу 2024 йилдагига нисбатан 16 фоизга юқори кўрсаткичдир.

Юк ташув ҳажмини ошириш мақсадида Сариоғоч, Оазис ва Сирдарё туташув пунктларида инфратузилмани ривожлантириш ҳамда Дарбоза—Мақтарал участкасини якунлаш бўйича қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Маълумот учун, ҳозирда Сариоғоч орқали суткасига 36 жуфт поезд қатнамоқда ва буни 40 тагача ошириш режалаштирилган. Оазис орқали 2 жуфт поезд ҳаракатланмоқда, уни 10гача ошириш кўзда тутилган. Дарбоза—Мақтарал участкаси очилгач, Сирдарё орқали 10 жуфтгача поезд қатнайди. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид