Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Удмуртияда “Искандер” ракеталари ишлаб чиқариладиган заводга ҳужум қилинди
Удмуртия раҳбарининг айтишича, республикадаги “объектлардан бири” дронлар ҳужумига учраган, “шикастланишлар ва жабрланганлар бор”. Украина каналлари маълумотларига кўра, зарба баллистик ракета ишлаб чиқарадиган заводга “Фламинго” ракеталари билан берилган.
Украина билан чегарадан қарийб бир ярим минг километр узоқликда жойлашган Удмурт Республикасида Россия ҳокимияти номи айтмаган “объект”га ҳужум қилинди. Унинг зарар кўрганини маҳаллий раҳбар Александр Бречалов тасдиқлади. Унинг 21 феврал, шанбага ўтар кечаси Telegram’даги хабарида “республикадаги объектлардан бири дронлар ҳужумига учради”, натижада “шикастланишлар ва жабрланганлар бор” деб ёзилган.
Astra нашри (гувоҳлар тасвирларини таҳлил қилиб) хулоса қилишича, ушбу ҳужум вақтида Ижевск яқинидаги Воткинск шаҳрида жойлашган “Воткинский завод” АЖ нишонга олинган. Бу ерда Украинага қарши Россиянинг тажовузкор уруши давомида зарбаларда кенг қўлланаётган “Искандер-М”, “Тополь-М” ва “Орешник” баллистик ракеталари ишлаб чиқарилади. Astra таъкидлашича, мазкур стратегик мудофаа корхонаси АҚШ, Буюк Британия, ЕИ, Швейцария, Австралия, Япония ва Украина санкциялари остида. Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, зарба пайтида заводнинг икки цехи зарар кўрган.
Шу ҳарбий корхонада кучли портлаш 2024 йил 7 февралда ҳам бўлгани хабар қилинган: ўшанда давлат агентлиги ТАСС Удмуртиянинг Завялов туманидаги Ягона навбатчи-диспетчерлик хизматига таяниб ёзган. Ўша пайтда портлаш “ракета двигателларини режали синовдан ўтказиш” натижаси экани айтилган.
Украинадаги бир қатор каналлар, жумладан Exilenova+ ва “КіберБорошно” маълумотларига кўра, “Воткинский завод”га зарба дронлар билан эмас, “Фламинго” ракеталари билан берилган. Материал эълон қилинган пайтда на Украина ҚК Бош штаби, на Россия Мудофаа вазирлиги ҳодисага изоҳ берган.
2025 йил ёзида Украина дронлари Удмуртиядаги яна бир корхонага ҳам ҳужум қилган: Россия армияси учун “Тор”, “Оса” ЗРМ ҳамда “Гарпия” ҳужумкор дронларини ишлаб чиқарувчи Ижевск электромеханика заводи “Купол”га.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026