Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг икки эҳтимолий вориси айтилди
Марко Рубио ва Жей Ди Вэнс Трампнинг эҳтимолий вориси бўлиши мумкин, деб ёзди Axios. Президент маслаҳатчиларининг сўзларига кўра, у сиёсатчилар тандеми ҳақида ўйламоқда ва маслаҳатчилардан раҳбарликка кимни қўйиш кераклигини сўрамоқда.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп ўз атрофидагилар билан ворис ҳақида маслаҳатлашмоқда, у вице-президент Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида танлов қилмоқда, деб хабар берди Axios бир нечта манбаларга таяниб. Уларнинг сўзларига кўра, бу ҳақда гап-сўзлар кўпайган.
«Президентнинг 2028 йилдаги орзуси - бу Вэнс-Рубио тандеми ва тушунарли бўлиши учун, Вэнс президент сифатида <...> Аммо Трамп Рубио-Вэнс тандемидан мамнун бўлармиди? Албатта», деди президент маслаҳатчиси.
Порталнинг ёзишича, Вэнс 2028 йилда президентликка номзодини қўйса, унинг президентлик кампаниясининг асосини ташкил этадиган сиёсий маслаҳатчилари бор. Бироқ Рубиода бундай инфратузилма йўқ, аммо у Вэнснинг номзодини қўллаб-қувватлашини айтган.
«Агар Жей Ди Вэнс президентликка номзодини қўйса, у бизнинг номзодимиз бўлади ва мен уни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлайман», деди Рубио 2025 йилда берган интервьюсида.
Манбанинг айтишича, Рубио бу ҳақда Вэнсга шахсан хабар берган. Шу билан бирга, вице-президентда жиддий камчилик бор - унинг лавозими. Рубио ўз лавозими туфайли Вэнсга қараганда янгиликларда тез-тез пайдо бўлади. «Трамп эса янгиликларга чанқоқ», деб ёзди Axios.
Қисман бу Рубио учун ҳам муаммо. Манбаларга кўра, давлат котиби ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бундай иккита муҳим лавозимдан вице-президент лавозимига ўтиши қийин бўлади. Трамп буни билади ва баъзи маслаҳатчиларнинг фикрича, у Рубиони доимий равишда юқорига кўтаришининг сабабларидан бири уни Вэнс билан бирга сайловда қатнашишга ундашдир.
2028 йилги праймериз учун республикачилар ўртасидаги дастлабки сўровларда Вэнсбошқалардан, жумладан Рубиодан ҳам анча олдинда. Нью-Ҳэмпшир университети мамлакатдаги биринчи праймеризда овоз берувчилар ўртасида ўтказган сўров натижаларига кўра, Вэнс 53 фоиз, Рубио эса атиги 7 фоиз овоз тўплаган.
Январь ойи охирида Трамп Республикачилар партиясида 2028 йилги президентлик сайловида иштирок этишга ва унинг меросини давом эттиришга қодир бўлганлар борлигини айтди. У Вэнс, Рубио ва Молия вазирлиги раҳбари Скотт Бесентни ажратиб кўрсатди, уларни ажойиб деб атади.
Аввалроқ Трамп Вэнснинг бўлажак сайловларда Республикачилар партиясидан номзод бўлиши «энг эҳтимолий» эканини айтганди.
Мавзуга оид
21:40
Эпштейн ўз архивларини олтита махфий омборда яширган – ОАВ
18:35
Наркобароннинг ўлими: АҚШ разведка идоралари Мексика хавфсизлик кучларига кўмак берган
14:32
Уиткофф Зеленский ва Путин яқин орада учрашиши мумкинлигини истисно этмади
14:21