Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги авлод тадбиркорлари» дастурида 40 минг ёшлар бизнесга ўқитилади
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда Ҳарвард, Стенфорд ва Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлигига камида 40 минг ёшни бизнесга ўргатадиган «Янги авлод тадбиркорлари» дастурини ишга тушириш топширилди.
Маълум қилинишича, дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1 минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади.
Шунингдек, ҳар йили «Ёш тадбиркорлар» танлови ўтказилиб, энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун «Ёшлар венчурс» жамғармасидан 1 миллиард сўмгача маблағ йўналтирилади.
Қайд этилишича, банклар биттадан консалтинг компания ташкил қилиб, жорий йилда 50 минг нафар ёш тадбиркорга бизнес-режа тайёрлашда ёрдам беради ва бу харажатларни қоплаб беради. Бундан ташқари, йирик савдо тармоқлари вакиллари ҳамда малакали мутахассислар жалб қилиниб, камида 20 минг ёш тадбиркорликка ўқитилади.
Шу билан бирга, 1 мартдан янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
11:55 / 12.06.2026
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
09:01 / 02.06.2026
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни хавф даражаси бўйича баҳолайди
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026