Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангрендаги ЙТҲда суд раиси жароҳатланди
Tоyota ва Damas тўқнашувидан сўнг Damas йўл четида турган ЖИБ Пискент туман суди раиси Музаффар Бозоровга бориб урилгани айтилмоқда. Суд раиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Судялар олий кенгаши ҳозирда унинг аҳволи яхши эканини билдирди.
Фото: Getty images
Жиноят ишлари бўйича Пискент туман суди раиси Музаффар Бозоров ЙТҲда жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.
Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲга оид хабар тарқалди. Унда Ангрен шаҳрида Tоyota Damas машинаси кетидан келиб ургани ҳамда Damas йўл четида турган Музаффар Бозоровга бориб урилгани айтилган.
Судялар олий кенгаши ҳолатга муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ЙТҲ 22 феврал куни соат тахминан 9:30 ларда содир бўлган. Шу вақтнинг ўзида Тошкент вилоят суди мутасаддилари Судялар олий кенгашини хабардор қилган ҳамда шифохонага бориб, судянинг ҳолидан хабар олишган.
“Судялар олий кенгаши вазиятни назоратга олган. Айни пайтда ҳам беморнинг аҳволи ҳақида тегишли маълумотлар келиб турибди. Шифокорларнинг бугун берган маълумотига кўра, беморнинг аҳволи яхши томонга ўзгарган”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ЙТҲга белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.
Мавзуга оид
18:39 / 25.02.2026
Зоминда йўқолиб қолиб, кейин жасади топилган 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлгани аниқланди
07:41 / 22.02.2026
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:50 / 20.02.2026
Миробод туманида 5 та автомашина ўзаро тўқнашди
10:29 / 20.02.2026