Иқтисодиёт | 12:39
552
2 дақиқада ўқилади

Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат ишлаб чиқариш: энг катта улуш Тошкент шаҳрида

2025 йилда Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 152,1 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 9,7 фоизга ошган.

Фото: iStock

Ҳисоботга кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 27,6 трлн сўм. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (21,5 трлн сўм) ва Самарқанд вилояти (19,5 трлн сўм) қайд этилган.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича қуйидаги ҳудудлар юқори кўрсаткичларни намойиш этган:

  • Фарғона вилояти — 11,6 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 11,3 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 10,2 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 9,6 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 8,5 трлн сўм;
  • Навоий вилояти — 7,9 трлн сўм.

Қорақалпоғистон Республикасида 6,6 трлн сўм, Хоразм вилоятида 6 трлн сўм, Сирдарё вилоятида 5,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Энг кам кўрсаткичлар эса Жиззах вилояти (3,3 трлн сўм) ва Сурхондарё вилояти (3,2 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Мутахассислар фикрича, йирик саноат корхоналарининг асосий қисми пойтахт ва саноат инфратузилмаси ривожланган ҳудудларда жойлашгани ишлаб чиқариш ҳажмидаги ушбу фарқни изоҳлайди. 2025 йил якунлари мамлакатда озиқ-овқат саноати барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолаётганини кўрсатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид