Иқтисодиёт | 13:21
733
2 дақиқада ўқилади

Статистика: яшаш ва овқатланиш хизматлари бозорида икки хонали ўсиш

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 227 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2024 йилга нисбатан 10,4 фоизга ўсиш демакдир.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳисоботга кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, у ерда хизматлар ҳажми 38,7 трлн сўмга етган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (26 трлн сўм), Наманган вилояти (23,6 трлн сўм) ва Фарғона вилояти (22,8 трлн сўм) қайд этилган.

Шунингдек, қуйидаги ҳудудларда ҳам сезиларли ҳажм қайд этилди:

  • Қашқадарё вилояти — 20 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 16,1 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 15,1 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти — 12,6 трлн сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 12,4 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 11,6 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 9,8 трлн сўм;
  • Жиззах ва Навоий вилоятлари — 6,9 трлн сўмдан;
  • Сирдарё вилояти — 4,4 трлн сўм.

Мутахассислар фикрича, соҳадаги икки хонали ўсиш туризм оқимининг ортиши, меҳмонхона ва умумий овқатланиш шохобчалари сонининг кўпайиши, шунингдек, хизматлар сифати ва қамровининг кенгайиши билан боғлиқ.

2025 йил якунлари мамлакатда сервис сектори барқарор ривожланаётганини ва иқтисодиётда унинг улуши ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид