Жамият | 09:58
1090
1 дақиқада ўқилади

Сергелида ЙТҲ: Onix йўловчисига биринчи ёрдам кўрсатилди

2026 йил 25 феврал куни соат 20:50 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани, Хонобод кўчасида Isuzu ва Onix русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Kun.uz 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув натижасида Onix автомашинасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олган. Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилиб, жабрланувчига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни пайтда ЙТҲ содир бўлиш сабаблари, тўқнашувга олиб келган ҳолатлар, иштирокчи транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши ҳамда техник ҳолати бўйича тегишли тартибда суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳужжатлаштириш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати қатнашчиларидан тезлик меъёрларига риоя қилиш, хавфсиз масофани сақлаш, йўл белгилари ва чорраҳа қоидаларига қатъий амал қилиш, айниқса кечки вақтда ҳаракатланишда эҳтиёткорликни ошириш сўралади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид