Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дўст давлатлармиз»: Родригес АҚШдан санкцияларни олиб ташлашни сўради
Венесуэла вақтинча президенти вазифасини бажараётган Делси Родригес АҚШ президенти Доналд Трампни ўз мамлакатига нисбатан санкцияларни бекор қилишга ва Венесуэла нефтига қўйилган блокадани олиб ташлашга чақирди.
Бу ҳақда 27 феврал, жума куни, Родригеснинг Венесуэла давлат телеканали орқали қилган мурожаатига таяниб AFP агентлиги хабар берди.
Родригес АҚШ томони 2025 йил январ ойи бошида Николас Мадурони қўлга олиб, ҳокимиятдан ағдарганига қарамасдан, икки мамлакатни ўзаро «дўст давлатлар» деб ҳисоблашини таъкидлади. У, шунингдек, Каракас ҳукумати «АҚШ билан ҳамкорликнинг янги кун тартибини очиш»га интилаётганини айтди — айнан шунинг учун ҳам Вашингтон нефт блокадасини тўхтатиши ва Венесуэлага қарши санкцияларни бекор қилиши керак, деди у.
Америкалик ҳарбийлар Николас Мадурони қўлга олганидан кейин Родригес Вашингтон билан ҳамкорликни бошлаган. Венесуэла ҳукумати сиёсий маҳбусларга нисбатан амнистия тўғрисидаги қонунни қабул қилди — у ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этган айрим шахсларни, шунингдек Мадуро режимига қўллаб-қувватлов беришдан бош тортган собиқ амалдорлар ва ҳарбийларни жавобгарликдан озод қилди.
Родригес фойдали қазилмалар тўғрисидаги қонунларда йирик ислоҳотга ҳам эришди: бу ислоҳот Венесуэла нефт соҳасини хорижий инвестициялар учун очиб берди. Доналд Трамп 24 феврал куни мамлакатдаги аҳвол ҳақидаги мурожаатида АҚШ Венесуэладан — Вашингтоннинг «янги дўсти ва ҳамкори»дан тахминан 89 млн баррел нефт олганини айтган.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026